“Ал-Наср” ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналду кеча, 3 июнь куни Сингапурдаги “Виктория Жуниор” спорт коллежида талабалар билан теннис ўйнади. Бу ҳақда у ўзининг Instgaram саҳифасида маълум қилди.
Футболчи у ерга узоқ йиллик дўсти ва хайриячи Петер Лим томонидан молиялаштирилган 2 та ёшлар стипендиясини қўллаб-қувватлаш учун борган. Мазкур стипендия 2011 йилдан 2022 йилгача 54 спорт тури бўйича 4402 нафар талаба-спортчиларга ажратилган. Петер Лим бу учун ўз чўнтагидан 9,2 миллион АҚШ доллари сарфлаган.
Роналду ташриф чоғида Сингапур маданият, жамият ва ёшлар вазири Эдвин Тонг ва кадрлар вазири Тан Зее Ленг билан учрашишдан олдин икки талабага қарши теннис мусобақасида ҳам қатнашди.
“Унга қарши ўйнаш имкониятини қўлга киритиш мен учун ақл бовар қилмайдиган натижа. У мени жуда илҳомлантиради ва бу мени машғулотларда яхшироқ ишлашга ундайди”, дейди Роналду билан рақобатлаша олган 17 ёшли Пракшэьта Куппусами.
Шуниндек, ташриф давомида Криштиану ва талабалар ўртасидаги савол жавобларга ҳам вақт ажратилди. Футболчи билан суҳбатлашиш мақсадида келган мингдан ортиқ талабалар 10 дақиқа ичида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Роналду талабалардан бирининг “2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этасанми ёки йўқ?”, деган саволига ҳам жавоб берди.
“Биринчидан, мен кейинги мавсумда Европада ўйнашни хоҳлайман. Қолганини эса вазиятнинг ўзи сизга кўрсатиб беради”, дея жавоб берди Криштиану.
Таъкидлаш жоиз, бу январь ойида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубига 200 миллион АҚШ доллари эвазига кўчиб ўтган 38 ёшли Роналдунинг Сингапурга сўнгги ўн йил ичида бешинчи марта бориши ҳисобланади.
Ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг айни пайтдаги вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Пауло Бентуни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Хитой матбуотида умид учқунларини уйғотди.
Бутун дунёда ҳомиладор аёлларнинг ярмидан кўпи оғриқ ва иситмани даволаш учун қабул қиладиган парацетамол (ацетаминофен) болаларда асаб тизими ривожланишининг бузилиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.
Янги тадқиқотга кўра, тропик ҳудудларда ўрмонларни кесиш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик билан боғлиқ касалликлар сўнгги 20 йилда ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.
Ғазо секторидаги тиббий манбалар душанба, 25 август куни хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги шифохоналарда очлик ва камоқатдан 11 нафар фуқаро, шу жумладан икки нафар бола ҳалок бўлган.
Кўллар ҳудудининг дурдонаси бўлмиш Бурдур вилояти Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасида жойлашган. У кўплаб тарихий ва маданий бойликлар, жумладан, қадимий шаҳарлар, тепаликлар, карвонсаройлар, қаср ва масжидлар, шунингдек, табиий гўзалликлари, жумладан, кўллар, ғорлар, қўриқхоналар, боғлар ва платолар билан машҳурдир. Вилоят тарихда Фригия, Рим, Пергамон қироллиги ва Византия даврларини бошдан кечирган.
Меҳнат муҳофазаси – бу ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида ҳаёти ва саломатлигини сақлашга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий, ташкилкий, техник ва гигиеник чоралар мажмуасидир.
25 август, душанба куни Исроил ҳаво кучлари Жанубий Ғазода жойлашган Нассер шифохонасига икки йирик ҳужумни амалга оширди. Хабарларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар журналист бор.
Воқеа содир бўлган куни эса мактабга кетиш учун ҳозирлик кўраётган укасини ака ҳовли четидаги қўшимча бинога судраб кириб, унинг бош, бўйин, кўкрак қафаси, ияк соҳаси каби аъзоларига пичоқ билан тан жароҳати етказади.