Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Киевга уюштирилган ҳужум туфайли Россия элчиларини чақиртирди, деб хабар бермоқда DW нашри.
Нашр манбаларига кўра, Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Андрей Кэлинга Киевга уюштирилган ҳужум муносабати билан чақирув юборди. Ҳужум оқибатида Киевдаги “Британия Кенгаши” (British Council) биноси зарар кўрган.
"Киевдаги фуқаролик объектларини нишонга олган, шу жумладан, British Council биносига зарар етказган Россиянинг бемаъни ва даҳшатли ҳужумларидан азият чекканларнинг барчаси билан ҳамдардмиз. Путин болаларни ва тинч аҳолини қурбон қилмоқда, тинчлик умидларини йўқ қилмоқда. Бу қон тўкилиши тўхташи керак", — дея таъкидлади ёзди Буюк Британия бош вазири Кир Стармер.
Бундан ташқари Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас ҳам Киевга уюштирилган ҳужумлар учун Россиянинг Евроиттифоқдаги элчиси Брюсселга чақиртирилганини маълум қилди.
"Россия ҳужуми оқибатида Европа Иттифоқининг Киевдаги ваколатхонаси биноси зарар кўргач, мен Украинадаги ЕИ вакиллари билан суҳбатлашдим. Украинани қўллаб-қувватлашдаги қатъийлигингиз бизга куч бағишлайди. Ҳеч бир дипломатик миссия ҳужум нишони бўлмаслиги керак", — деб ёзди Каллас Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, 28 августга ўтар кечаси Россия Киевга ракеталар ва дронлар билан ҳужум уюштирган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур зарбалар оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.