Си Жинпин АҚШ томонидан янги божлар жорий этилгач, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига мактуб йўллади.
Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Агентлик манбаларига кўра, Хитой етакчиси Пекин ва Нью-Деҳли ўртасидаги муносабатларни яхшилаш имкониятларини ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги яқинлашув жараёни июн ойидаёқ бошланган эди.
Ҳиндистон расмийсининг аниқлик киритишича, июнь ойида Ню-Деҳли Пекин билан яқинлашиш бўйича ҳаракатларни бошлаган. The Times of India хабарига кўра, август ойида томонлар ўн йиллардан бери давом этаётган чегара келишмовчиликларини ҳал қилиш бўйича музокараларни фаоллаштиришга келишиб олганлар.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг 18-20 август кунлари Ҳиндистон пойтахтига ташрифи муносабатларни нормаллаштиришнинг асосий нуқтаси бўлди. У ерда томонлар мамлакатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклашни тезлаштириш ва ҳаво қатнови бўйича янги келишув устидаги ишларни якунлаш ҳақида келишиб олдилар.
Бундан ташқари, Пекин 2026 йилда Ҳиндистонда БРИКС саммитини ўтказишни қўллаб-қувватлади, Ню-Деҳли эса бунга жавобан Хитойга 2027 йилда бирлашма саммитини ташкил этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.