Швейцария ва Киев Украинани тиклаш масалаларини муҳокама қилди
Швейцария президенти Карин Келлер-Суттер Бернда Украина Бош вазири Юлия Свириденко билан учрашди, томонлар Украина атрофида тинчлик жараёни истиқболларини муҳокама қилдилар.
Бу ҳақда Швейцария ҳукумати портали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Карин Келлер-Суттер Швейцария Украинада халқаро ҳуқуқ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми асосида адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришишда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Келлер-Суттер ва Свириденко Федерал Кенгашнинг Украина бўйича делегати Жак Гербер ва Украинани тиклаш жараёнига катта ҳисса қўшаётган Швейцария бизнеси вакиллари билан ҳам фикр алмашдилар.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Трампни Эронга қарши бошқа ҳужумлар уюштирмасликка чақирди
Бу ҳақда Axios нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Марказий Осиёда энг кўп олтин кимнинг қўлида жам бўлган?
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг й
