УEФА хабар беришича, шу мавсумдан бошлаб турнирнинг ҳал қилувчи ўйинлари марказий Европа вақти билан 18:00 да бошланади. Бу дегани Ўзбекистон вақти билан 21:00. Финал учун идеал вақт!
"Бу қарор логистика ва операцияларни оптималлаштириш ҳисобига ўйин куни мухлислар, жамоалар ва мезбон шаҳарларнинг умумий таассуротини яхшилашга қаратилган бўлиб, шу билан бирга бир қатор сезиларли афзалликларни таъминлайди. Бизнинг мақсадимиз — ўйин кунини томошага жалб қилинган ҳар бир киши учун чинакам ёқимли қилиш ва оилалар ҳамда болаларнинг мавсумнинг энг катта ва муҳим ўйинига осонлик билан ташриф буюриши учун қулай муҳит яратишдир.
Бошқа шаҳарлардан келган мухлислар учун бу жамоат транспортидан фойдаланишни яхшилайди (айниқса, ўйиндан кейин) ва стадиондан хавфсизроқ ҳамда қулайроқ қайтиш имконини беради. Мезбон шаҳарлар учун эса, бу тадбирдан олинадиган ижобий иқтисодий самарани оширади, чунки мухлисларга байрамни давом эттириш имконини беради.
Янги бошланиш вақти, шунингдек, трансляциялар учун қулайроқ жадвал тузишга ёрдам беради, бу эса финалнинг бутун дунё бўйлаб янада кенгроқ телевизион ва рақамли аудиторияни қамраб олишига ёрдам беради – бунда ёш томошабинларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган", — дейилади УEФА баёнотида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.