Андижонда сув тақсимлаш иншоати электр энергиясидан ноқонуний фойдаланётганида қўлга тушди
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Балиқчи туманида "У.М.И.Т." сув тақсимлаш иншоати ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 398 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.