Жигар саратонида стандарт терапияга вакцинани қўшиш касалликнинг ривожланишини сезиларли даражада секинлаштириши мумкин.
Бирмингем университети ва Буюк Британиянинг бир қатор клиникалари олимлари мазкур йўналишдаги ўз тадқиқотлари натижаларини Clinical Cancer Research журналида эълон қилишди.
Вакцина иммунитет тизимининг асосий регуляторлари бўлган дендритик ҳужайралардан ишлаб чиқилган. Улар беморларнинг оқ қон ҳужайраларидан ажратилади, ўсма оқсилларини таниб олиш учун лабораторияда “ўргатилади” ва организмга қайтарилади. Ушбу ёндашув саратонга ҳужум қиладиган иммун ҳужайраларини фаоллаштиради.
Синовда гепатоцеллюляр карсинома билан касалланган 48 бемор иштирок этди. Дендритик вакцина билан биргаликда стандарт даволанганларда ўсма ўртача 18 ой давомида ривожланмади. Назорат гуруҳида бу кўрсаткич атиги 10 ой давом этди. Бу вакцинанинг жигар саратонига қарши самарадорлигини кўрсатадиган биринчи назорат остида клиник синов бўлди.
Усул каттароқ синовларда қўшимча текширувларни талаб қилади, аммо натижалар саратоннинг энг хавфли турларидан бирига қарши курашишнинг янги, қулай ва самарали усулини ишлаб чиқилишига умид уйғотмоқда, деб хабар берди lenta.ru.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.