Бу ҳақда Қўшма Штатлар президентининг савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро Bloomberg телеканалида берган интервюсида маълум қилди.
"Украинадаги тинчлик йўли, жумладан, Нью-Деҳли орқали ҳам ўтади. Ҳиндистоннинг Россия нефтини харид қилиши Москванинг Украинага қарши ҳарбий агрессиясини молиялаштиради. Агар Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни тўхтатса, биз савдо божлари миқдорини эртагаёқ ярмига туширишга тайёрмиз", — деди Наварро.
Аввалроқ Трамп маъмурияти Ҳиндистонга 25 фоизлик қўшимча божлар жорий қилган эди. Эндиликда Қўшма Штатларга олиб кирилаётган ҳинд маҳсулотларига тарифлар 50 фоизга етди.
Ҳиндистон эса Қўшма Штатларнинг айбловларини "адолатсизлик" деб ҳисобламоқда.
"Россия нефтининг энг йирик харидори Ҳиндистон эмас, балки Хитой, Россия суюлтирилган табиий газининг асосий харидори эса Европа Иттифоқи", — дея муносабат билдирди Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам ўз мамлакати фуқароларини АҚШ билан савдо урушида ҳукуматни қўллаб-қувватлашга ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга чақирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.