Месси ҳали ҳам ЖЧ-2026да иштирок этиши борасида бир қарорга келгани йўқ.
Ole нашрининг маълум қилишича, ҳозирча аргентиналик футболчининг жаҳон чемпионатида майдонга тушишига 100 фоиз кафолат йўқ. Месси ҳозирда 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралашида Венесуэлага қарши ўйинда иштирок этишни мақсад қилган.
38 ёшли футболчининг атрофидагилар терма жамоадан кетиш каби қарорлар босқичма-босқич қабул қилинишига ишора қилишди.
"Қарор жуда шахсий бўлади ва у буни керак деб билганида қабул қилади," - дейишди унинг атрофидагилар.
Ҳозирча барчаси Мессининг турнирда иштирок этишига ишора қилмоқда. Бунга Аргентина бош мураббийи Лионель Скалони ва ФИФА президенти Жанни Инфантино амин. Бундан ташқари, буни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам хоҳламоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.