Роналду Португалиянинг мағлубиятидан ғазабланди

Роналду Португалиянинг мағлубиятидан ғазабланди

Бир кун аввал Словения ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Роберто Мартинес шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубият аламини тотиб кўрди. Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду учрашув натижасидан норози бўлди.

Финал ҳуштаги янграганидан кейин 39 ёшли форвард ҳакамлар бригадаси ишидан норозилигини билдириб, фаол имо-ишора қилди.

Talksport хабарига кўра, Роналду ўзи нисбатан кўплаб қоидабузарликлар бош ҳакам томонидан инобатга олинмаганидан ғазабланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!