"Рома" клуби мухлислари шармандали мағлубиятдан кейин футболчиларга ультиматум қўйди

"Рома" клуби мухлислари шармандали мағлубиятдан кейин футболчиларга ультиматум қўйди

"Рома" футболчилари Конференциялар лигаси доирасидаги "Бюд-Глимт"га қарши ўйиндаги шармандали мағлубияти учун ўз мухлисларидан кечирим сўрашлари керак эди.

Норвегияга келган 400 га яқин тиффози жамоанинг ўйинидан ниҳоятда норози бўлди, чунки римликлар олтита гол ўтказиб юборди. Якуний мағлубият мухлисларни ғазаблантирди ва финал ҳуштагидан сўнг улар футболчиларни ҳақорат қила бошладилар.

Натижада "Рома" сардори Лоренцо Пеллегрини жамоадошларини меҳмонлар трибунасига олиб боришга мажбур бўлди. Мухлислар эса жамоага ультиматум қўйган. Энди футболчилар фақат A Серияда "Наполи" ни мағлуб этиш орқали ўзларини қутқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Конференциялар лигасида "Рома" сафарда Норвегиянинг "Бюд-Глимт" жамоасига 1:6 ҳисобида ютқазди. Мезбонларнинг хет-трикига 18 ёшли норвегиялик Эрик Бутхайм муаллифлик қилди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа биринчи марта олтита гол ўтказиб юборди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!