Рим папаси Украинада тинчлик бўлиши учун дуо қилишга чақирди

Рим папаси Украинада тинчлик бўлиши учун дуо қилишга чақирди

Украина атрофида тобора кучайиб бораётган тангликдан хавотирланган Рим папаси Франциск насронийларни бу мамлакатда тинчлик учун дуо қилишга чақирди. Бу ҳақда у якшанба куни маълум қилди.

Папа «Украинада дунёга янги зарба бериш билан таҳдид қилувчи кескинлик кучайиб бораётганини» кузатиб бораётганини тан олди, бу Европа хавфсизлигига ҳам таҳдид солмоқда, деб ёзади «Интерфакс».

Шу муносабат билан Рим-католик черкови раҳбари «Барча ҳаракатлар ва сиёсий ташаббуслар томонларнинг шахсий манфаатларига эмас, балки инсонлар биродарлигига хизмат қилиши» учун «Қодир Тангрига ибодат қилиш»га чақирди.

ТАСС эслатишича, Рим папаси Френциск бир неча бор Украина масаласини ҳал қилиш бўйича халқаро мулоқот тарафдори бўлган ва 2016 йилнинг баҳорида у ҳаттоки барча Европа католик черковларида Украинадаги можародан жабр кўрган аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун маблағ йиғишни эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!