Эрон Ислом Инқилоби Олий Раҳбари Аятуллоҳ Али Хоманаийнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Велаётининг сўзларига кўра, Теҳрон ҳар қандай олдиндан шарт қўйилмаган, аммо миллий "қизил чизиқлар"ни бузмайдиган музокараларга розилигини билдирган.
Бу ҳақда Велаёти Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Нақвий билан учрашувда маълум қилди. Учрашув пайтида Покистон бош вазири ва армия қўмондонининг Олий Раҳбарга йўлланган махсус хабарини ҳам етказишди.
Велаёти Эрон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни "чуқур, тарихий ва ака-укача" деб атаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
АҚШ билан эҳтимолий музокаралар мавзусида сўз юритар экан, Велаёти шундай деди:
«Биз шартсиз ва Ислом Республикасининг қизил чизиқларига ҳурмат билдирувчи музокараларга қарши эмасмиз. Улар Эрон уран бойитишни тўхтатиши керак, деб айтмоқда — бу эса бизнинг асосий қизил чизиқларимиздан бири. Агар музокаралар шу каби шартга боғлиқ бўлса, бундай учрашувлар умуман бўлмайди».
Велаёти шунингдек, АҚШ президентининг сўзларини «мувофиқ келмайдиган ва ишончсиз» деб баҳолади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.