Электрон рухсатнома QR-код кўринишида расмийлаштирилади ва ваколатли органлар томонидан автоматлаштирилган тизим орқали текширилади.
Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси regulation.adliya.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун энди Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига анъанавий қоғозбозлик ўрнига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП), Давлат хизматлари марказлари ёки махсус мобиль илова орқали электрон рухсатнома олиш имконияти яратилади.
Янги тартиб фуқароларнинг вақт ва маблағини тежаши, ортиқча оворагарчиликни камайтириши кутилмоқда.
Режага кўра,
2025 йил 31 июлга қадар ЯИДХП, Давлат хизматлари марказлари ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш давлат хизмати йўлга қўйилади;
жисмоний ва юридик шахслар автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан ДЙҲХХга анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилиши мумкин.
Қайд этиш жоизки, электрон рухсатнома QR-код кўринишида расмийлаштирилади ва ваколатли органлар томонидан автоматлаштирилган тизим орқали текширилади. Бу жараёнда ЯИДХП ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинади.
Президентнинг ички ишлар органларини рақамли трансформация қилишга оид қарори ижроси доирасида тайёрланган мазкур қарор лойиҳаси фуқаролар ва мутахассислар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.