"Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Доналд Трампнинг таҳдидларига қарамай, Ғарб унинг тинчлик бўйича шартларига рози бўлмагунча урушни давом эттириш ниятида", дея хабар бермоқда агентлик Кремлга яқин манбаларига таяниб.
Уларнинг айтишича, Россия қўшинлари олдинга силжиган сари Путиннинг Украинага нисбатан ҳудудий талаблари ҳам ортиши мумкин.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Путин Россия иқтисодиёти ва қуролли кучларини Ғарбнинг исталган қўшимча чораларига қарши тура олади, деб ҳисоблайди. Путин, шунингдек, АҚШ томонидан Россия нефтини харид қилувчиларга нисбатан жорий қилиниши мумкин бўлган бож ставкалари каби иқтисодий қийинчиликларга Россия дош бера олишига ишонади.
"Путиннинг фикрича, ҳеч ким, жумладан америкаликлар ҳам, у билан Украина бўйича тинчлик шартларини жиддий муҳокама қилмаган. Шунинг учун у ўз мақсадига эришмагунча урушни давом эттиради", — деди Reuters манбаларидан бири.
Унинг айтишича, Путин Трамп билан муносабатларни қадрлайди, бироқ Россия манфаатларини ҳаммасидан устун деб ҳисоблайди.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.