Австралия, агар Хитой Тайванга ҳужум қилса, АҚШ тарафида ҳарбий амалиётларда иштирок этишни олдиндан ваъда қилмаслигини айтди. Бу Вашингтоннинг чақириғига Канберранинг жавоби.
Агар Хитой Тайванга ҳужум қилса, Австралия олдиндан АҚШ тарафида ҳарбий амалиётларда иштирок этиш мажбуриятини олмайди. 13 июль, якшанба куни Австралия радиоэшиттириш корпорациясига (ABC) мудофаа саноати вазири Пэт Конрой “Австралия қўшинларини исталган можарога жўнатиш тўғрисидаги қарорни ҳукумат зарур бўлганда қабул қилади, олдиндан эмас”, деди. У Австралия ўз суверенитетини биринчи ўринга қўйишини таъкидлади.
12 июль куни Financial Times газетасининг хабар беришича, АҚШ Мудофаа вазирининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Элбриж Колби сўнгги ойларда АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги энг муҳим иттифоқчилари бўлмиш Австралия ва Японияни Тайван бўйича можаро авж олган тақдирда ўз режаларини ошкор қилишга чақирган. Ўша куни Колби Х ижтимоий тармоғида Пентагон “президентнинг биринчи Америка дастурини амалга оширишга эътибор қаратгани”, бу “иттифоқчиларни мудофаа харажатларини оширишга ва жамоавий мудофаа билан боғлиқ бошқа саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш”ни ўз ичига олганини ёзган. АҚШ расмийси Европа давлатларининг Дональд Трамп талаб қилганидек, мудофаа харажатларини ошириш қарорини ижобий мисол сифатида келтирди.
Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе бу хабарларга изоҳ беришдан бош тортди. Альбанезе яқинда Канберра Тайваннинг статус-квосини, яъни унинг материк Хитойдан де-факто мустақиллигини қўллаб-қувватлашини айтди, деб хабар беради dw.com.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.