Респект! Эри ўлган аёл ҳажга бориш учун 26 йил чиқинди тўплади (фото)

Респект! Эри ўлган аёл ҳажга бориш учун 26 йил чиқинди тўплади (фото)

Индонезиялик 64 ёшли Марянининг узоқ йиллик орзуси амалга ошди – у ҳаж ибодатини адо этди, дея ёзади Azon.uz.

Эрининг вафотидан кейин тўртта бола билан бева қолган Маряни ҳеч ким сездирмай, то бомдодгача қайта ишласа бўладиган чиқиндиларни тўплаб, 26 йил давомида ҳаж учун пул йиғди. 2012 йилда аёлнинг пули 1750 долларга етди, бу ҳаж учун рўйхатдан ўтишга кифоя эди. Қолган 700 долларни тўплаш учун Маряни яна етти йил ишлади.

У Дин ишлари вазирлигидан барча керакли ҳужжатларни олгандан кейингина бу йил ҳажга боришини фарзандларига ошкор қилди.

“Энг муҳими, ўз мақсадимга эришдим, бунга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Мен ҳеч қачон енгилмадим ва бу ишдан ҳеч қачон чарчамадим”, – дейди аёл.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!