"Реал"нинг муҳим футболчиси жароҳат олди

"Реал"нинг муҳим футболчиси жароҳат олди

Антонио Рюдигер “Хетафе”га қарши ўйинда жароҳат олди.

"Реал Мадрид" ҳимоячиси биринчи бўлим охирида Мэйсон Гринвуд билан тўқнашиб кетганидан сўнг тиззасида муаммоларга дуч келди. Немис танаффус ҳуштагигача ўйнади ва оқсоқланиб кийим алмаштириш хонасига кирди. Унга жамоанинг тиббий штаби вакиллари ҳамроҳлик қилишди.

Танаффусда Рюдигер ўрнига Эдуардо Камавинга майдонга тушди. Орельен Тчуамени марказий ҳимоячи позициясига ўтди.

Начо Фернандес "Реал" ҳимоя марказида фойдалана оладиган ягона соғлом футболчи бўлиб қолмоқда. Рюдигердан ташқари Давид Алаба ва Эдер Милитаолар жароҳатидан фориғ бўлишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!