"Реал" ҳимоячиси Рюдигер ИШИДни қўллаб-қувватлаганликда айбланаётганига муносабат билдирди

"Реал" ҳимоячиси Рюдигер ИШИДни қўллаб-қувватлаганликда айбланаётганига муносабат билдирди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер ИШИДни қўллаб-қувватлагани борасида ўзига қўйилган айбловларга изоҳ берди.

"Рўза бошланиши муносабати билан мен "Инстаграм"даги саҳифамда пост эълон қилдим. У аллақачон 13 кундан бери омма олдида кўриш учун мавжуд ва ҳеч кимнинг танқидисиз бир неча миллион обуначиларни қамраб олди. Бироқ сўнгги кунларда одамлар бу суратдан фойдаланиб, асоссиз айбловлар қўймоқда.

Мен ишлатган имо-ишора тавҳид бармоғи дейилади. Исломда у Худонинг бирлиги ва ягоналиги рамзи ҳисобланади. Бу имо-ишора бутун дунёдаги мусулмонлар орасида кенг тарқалган ва сўнгги бир неча кун ичида Федерал Ички ишлар вазирлиги томонидан муаммосиз деб топилган.

Умид қиламанки, бу тушунтириш ҳар қандай тушунмовчиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни ёритишга ёрдам беради. Бу борада мени доим қўллаб-қувватлаб келган Германия футбол ассоциациясига ҳам миннатдорчилик билдираман", — деди Рюдигер.

Эслатиб ўтамиз, BILD нашрининг собиқ бош муҳаррири Джулиан Райхельт кўтарилган кўрсаткич бармоғи исломий белги эканлигини ёзган эди.

"Реал" ҳимоячиси Рюдигер ИШИДни қўллаб-қувватлаганликда айбланаётганига муносабат билдирди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!