Расман: Ўзбекистонда автомобиль ёнилғиси нархи арзонлади

Расман: Ўзбекистонда автомобиль ёнилғиси нархи арзонлади

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёнилғисининг нархи 200 сўмга камайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

"Qalampir.uz"га кўра, эртага, 3 апрель кунидан эътиборан, дизель ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилиши белгиланди. Натижада дизел ёнилғисининг нархи бир ой вақт давомида 500 сўмга пасайган бўлади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

“Нархлар масаласида шуни таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотилаётган дизель ёқилғиси нархидан 11,5 фоиз арзондир”, дейилади компания хабарида.

Таъкидланишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ нархларни босқичма-босқич камайтириб боришда давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!