Расман! 2026 йилги жаҳон чемпионати илк бор уч мамлакатда ўтказилади

Расман! 2026 йилги жаҳон чемпионати илк бор уч мамлакатда ўтказилади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган шаҳарларни эълон қилди. 2026 йилда сайёрамизнинг энг яхши терма жамоалари АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўйнайди.

Жаҳон чемпионати тарихда илк бор бирданига учта давлатда ўтказилади. Турнир ўйинларига 16 та шаҳар мезбонлик қилади.

АҚШда ЖЧ-2026 ўйинлари Атланта, Бостон, Даллас, Хьюстон, Канзас-Сити, Лос-Анжелес, Майами, Нью-Йорк ёки Нью-Жерси, Филадельфия, Сан-Франциско ва Сиэтл, Мексикада - Гвадалахарада, Мехико ва Монтеррей, Канадада эса Торонто ва Ванкувер шаҳарларида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати 48 та жамоа ўйнайдиган илк жаҳон чемпионати бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Firdavs Mirzayev
    Eng zoʻr Jahon chempionati boʻladi inshaalloh