Рамзан Қодиров: "Макроннинг баёноти фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин"

Рамзан Қодиров: "Макроннинг баёноти фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин"

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Франция президенти Макронни терроризмнинг етакчиси деб атади. Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, Франция раҳбарининг баёнотлари фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Қодиров, шунингдек, ҳукумат "дин" каби тушунчаларни ҳурмат қилмагунча, Европа мамлакатларида муносиб келажак ва тартиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Чеченистон раҳбари иймонни масхара қилиш ўқитувчи билан Париж атрофидаги фожиага сабаб бўлганини айтди.

Aввалроқ, Парижда ва Франциянинг бошқа шаҳарларида ўлдирилган ўқитувчига бағишланган акциялар бўлиб ўтди. Қотилликка ўқитувчининг Муҳаммад пайғамбаримиз (с. а. в)нинг карикатураларини намойиш этиши сабаб бўлганлиги аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!