Рамос ўзининг севимли отини қироллик оиласига сотди

Рамос ўзининг севимли отини қироллик оиласига сотди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Серхио Рамос ўзининг севимли отини Саудия Арабистони қироллик оиласига сотди.

“Испаниянинг энг яхши оти” деб тан олинган тулпор 2024 йилги Олимпия ўйинлари арафасида Саудия Арабистони от спорти федерацияга насиб қилди. Ўзига хос «трансфер» нархи 1,3 млн еврони ташкил қилди.

«Аlamo» лақабли от Рамос ва чавандоз Серхио Алварес Мойяга тегишли эди. Айнан «Аlamo»да Мойя ““Longines Global Champions Tour” (LGCT) мусобақасида саккизинчи ўринни эгаллаган ва 440 000 фунт стерлинг мукофот пулига эга чиққанди. Бундан ташқари ушбу жуфтлик кўплаб халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлишга эришган, жумладан, 2021 йил июль ойида Берлинда ўтган Гран-прида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамос Саудия Арабистони клуби сафига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!