Рамазон туҳфаси: Тошкентда 13 минг ўринли янги жоме масжиди очилди

Рамазон туҳфаси: Тошкентда 13 минг ўринли янги жоме масжиди очилди

22 март куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Исломобод” жоме масжидининг янги биноси очилди.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров иштирок этиб, йиғилганларни Рамазони шариф билан қутлаб, бундай улкан ва кўркам барча қулайликларга эга масжид билан табриклади.

Маълумот берилишича, уч қаватли “Исломобод” жоме масжиди Тошкент шаҳри Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган. 3 қаватли масжид ҳомийлар ва саховотпеша кишилар ёрдами билан қад кўтарган. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг октябрида бошланган бўлиб, масжид хонақоҳида 8 минг киши, ҳовлиси ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга13 минг намозхонга хизмат кўрсата олади. Таҳоратхонаси 150 кишига мўлжалланган. Бундан ташқари, бино ичида маъмурият, кутубхона ва шу каби зарур хоналар ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!