Рамазон ойида Ўзбекистонда футбол ўйинлари қайси вақтда бошланади?

Рамазон ойида Ўзбекистонда футбол ўйинлари қайси вақтда бошланади?

Ўзбекистонда Рамазон ойи расман 17 май санасидан бошланиши эълон қилинди. Маълумки, саҳарлик ҳамда ифторлик вақтлари Қуёшнинг чиқиши ва ботишидан келиб чиқиб белгилаб берилган. Бунда мамлакатимизнинг шарқий ҳамда ғарбий нуқталаридаги тафовут деярли ярим соатни ташкил қилади.

Шундан келиб чиқиб, ПФЛ ҳам Pepsi Суперлигасининг тур учрашувларида мезбон жамоаларга эътибор қаратади ҳамда ўйинлар вақтини улардан келиб чиқиб белгилайди, деб ёзади ПФЛ бош директорининг маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида.

Режага кўра, футбол учрашувлари оғиз очиш вақтидан роппа-роса 45 дақиқа аввал бошланади. Шу тариқа 1-бўлим якунланишини англатувчи ҳуштак ифторликка йўл очиб беради.

Ҳакамнинг 1-бўлимга қўшиб бериши мумкин бўлган эҳтимолий дақиқалари бунда ишқибозлар учун деярли ҳалал бермайди. Чунки танаффус 15 дақиқа давом этишидан келиб чиқиб, стадионга ташриф буюрган рўзадорлар оғиз очиб олиш имкониятини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча “Навбаҳор” ва “Локомотив” футбол клублари стадионида ишқибозларнинг намоз ўқиши учун шароит яратилганди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!