Рамазон кундалигидан: Рамазон ойида туғилган болаларга ойга хослаб исм қўйиш шартми?

Рамазон кундалигидан: Рамазон ойида туғилган болаларга ойга хослаб исм қўйиш шартми?

- Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми? Масалан, Рўзивой ёки Рамазон сингари исмларни...

Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди:

- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Шариатимизда Рамазонда туғилган болага рўзага мослаб исм қўйиш шартлиги ҳақида кўрсатма йўқ. Баъзиларнинг: “Бола Рамазон ойида туғилса, Рамазон, Рўзи ва Ҳайит исмини қўйиш керак” деган ва яна шунга ўхшаш гаплари асоссиз ва динимизга алоқаси йўқдир.

Мусулмончилик анъаналарига кўра Аллоҳ таолога бандалик маъносини ифодаловчи, пайғамбарлар, саҳобалар, алломалар, солиҳ кишилар ва тақволи оналаримизнинг исмларни қўйиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!