Қуёш нури Ерга тушмай қолиши мумкин — олимлар

Қуёш нури Ерга тушмай қолиши мумкин — олимлар

Америка Қўшма Штатларининг Ратгерс университети олимлари кенг миқёсли ядро уруши иқлимнинг сезиларли ўзгаришига ва қуёш нурларининг тўсилишига олиб келишини таъкидладилар. Тадқиқотчилар иқлим ўзгаришини ядро урушининг олти сценарийсида таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

Бу ерда асосий зиддият Россия ва AҚШ, Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ядровий қарама-қаршиликлар, деб ёзади Communications Earth & Environment журнали.

"Ядро қуролидан фойдаланиш улкан ёнғинларни келтириб чиқаради, шу туфайли миллионлаб тонна куйик атмосферанинг юқори қатламига тушади ва қуёш нурларини тўсади", дейди олимлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!