«Қўшнимга беринг, у мендан кўра камбағалроқ...»

«Қўшнимга беринг, у мендан кўра камбағалроқ...»

Шонли тарихимизни варақлар экан, Ислом билан йўғрилган ҳаётда яшаган, Ислом тарбияси билан суғорилган жамиятда униб-ўсган намуналарни кўриб, кишининг кўнгли беихтиёр шундай жамият учун талпинади, олий ахлоқлар билан безанган кишилар орасида юргиси келади, яшаётган муҳити ҳам шу каби олийжаноб инсонларга тўла бўлишини орзу қилади.

Аллома Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ "Сифатус сафва" китобида келтирган ушбу воқеа ҳам ўша намуналардан биридир :

"Муслим ибн Саъднинг жияни Абдуллоҳ ҳикоя қилади:

Бағдоддан ҳажга отландим. Тоғам қўлимга ўн минг дирҳам бериб, деди:

- Мадинага боргач, у ердаги энг камбағал хонадонни топ ва шу маблағни уларга бер.

Мадинага киргач, энг камбағал хонадонни сўраб-суриштирдим. Ниҳоят, бир оилага далолат этилдим. Бориб эшикни тақиллатдим. Бир аёл жавоб берди:

- Кимсиз?

- Мен Бағдод аҳлидан бир кишиман, - дедим. - Менга ўн минг дирҳам топшириб, Мадинадаги энг камбағал хонадонга беринг, деб айтишган. Сизларни васф этишди. Буни олинглар.

- Эй Оллоҳнинг бандаси, - деди аёл. - Пул эгалари энг камбағал деган шартни қўйишибди. Рўпарамиздаги хонадон биздан ҳам кўра камбағалроқ.

Уларни қўйиб, қаршидаги хонадонга юрдим. Бориб эшикни тақиллатдим.  У ердан ҳам бир аёл саси келди:

- Ким?

Мен юқорида аввалги хонадонга айтган гапимни такрорладим. Шунда бу аёл:

- Эй Оллоҳнинг бандаси, биз ва анави рўпарадаги қўшнимиз камбағалликда тенгмиз. Ярмини бизга, ярмини уларга беринг, - деди"...

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!