Қўшма Штатлар февраль ойидан бери Украинага 236 та артиллерия тизимини етказиб берган

Қўшма Штатлар февраль ойидан бери Украинага 236 та артиллерия тизимини етказиб берган

Бу ҳақдаги маълумотлар АҚШ Давлат департаменти сайтида эълон қилинган.

Украина, хусусан, 142 та 155 мм М777А2 гаубица ва 36 та 105 мм гаубица қабул қилиб олган. Шунингдек, 38 та HIMARS реактив тизимли ракеталар ва 20 та 120 мм миномётлар етказиб берилган.

АҚШ Қуролли Кучлари транспорт қўмондонлиги маълумотларига кўра, Киев, шунингдек, 1 миллиондан ортиқ артиллерия снарядлари, зирҳли нишонларга қарши курашиш учун 108,5 мингта кўчма ракета комплекс тизимлари, 1,4 мингта портатив ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, 15 вертолёт, 46 радар, 10,2 мингта автоматлар ва тўппончалар, 70 миллиондан ортиқ ўқ-дорилар ва 26 патрул катерлари олган.

Украинага жами 88 минг тоннадан ортиқ қурол ва ҳарбий техника етказиб берилди. Февраль ойи охиридан бери АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори 21,5 миллиард долларга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!