Қуръонни ёқмоқчи бўлганлар Бельгиядан ҳайдалди

Қуръонни ёқмоқчи бўлганлар Бельгиядан ҳайдалди

Бельгия ҳукумати Қуръони каримни ёқмоқчи бўлган даниялик беш нафар экстремистни депортация қилди. IslamToday нашрининг хабар беришича, улар манфур амалини мусулмонлар зич яшайдиган Сен-Жан-Моленбек туманида бажаришни режалаштирган эди.  

Бельгиянинг қочқинлар ишлари бўйича давлат котиби Сэмми Маҳди экстремистларнинг акциясини жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид деб атади. 

Депортация қилинган данияликларнинг исмлари ошкор қилинмади, аммо улар исломофоб сиёсатчи Расмус Палуданнинг издошлари экани маълум бўлди. Палудан 11 ноябрь куни Париждаги Елисей майдонига Қуръони каримни ёқмоқчи бўлгани учун Франциядан чиқариб юборилди. Унинг Германияга кириши ҳам тақиқланган.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!