Қозоғистонда нон нархи кўтарилади

Қозоғистонда нон нархи кўтарилади

Қозоғистонда нон нархи ошади, деб маълум қилди мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ноннинг нархи ҳудудга қараб 75-78 тенгега тенг.

“Ўйлайманки, нарх ошиши у қадар катта бўлмайди - 80-82 тенге атрофида", - деди вазир.

Шу билан бирга, у бу нархларнинг бироз кўтарилиши эканлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, нон нархи кескин кўтарилишининг олдини олиш учун “Продкорпорация” АЖ билан барқарорлаштирув жамғармаларидан дон сотиб олинмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир вилоят ҳокимлиги барқарорлаштирув жамғармаларидан дон ва ун харид қилмоқда.

“Продкорпорация” ҳар йили, февралдан июлга қадар, ички бозорни барқарорлаштириш учун 150-250 минг тонна донни комбинатлар ўртасида сотади.

“Нон нархи кескин кўтарилмаслиги учун бу йил 150 минг тонна ғалла ички бозорга сотилди”, - деб қўшимча қилди амалдор.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!