Қозоғистонда КХШТ ўқув машғулотларининг фаол босқичи бошланди

Қозоғистонда КХШТ ўқув машғулотларининг фаол босқичи бошланди

3 октябрдан 7 октябргача Қозоғистонда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ўқув машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабарида айтилган.

Очилиш маросимида КХШТ Бош котиби ўринбосари Тоҳир Хайруллоев, КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал-полковник Aнатолий Сидоров ҳамда машғулотларда иштирок этаётган мамлакатлар қуролли кучлари вакиллари иштирок этди.

“КХШТ давлатлари стратегик шериклар ва иттифоқчилардир, бўлажак машғулотлар нафақат ҳарбий хизматчиларнинг жанговар маҳорати ва коллектив кучларнинг уйғунлигини ошириш воситаси бўлибгина қолмай, балки тажриба алмашиш йўналишида муваффақиятларга эришиб, самарали халқаро ҳарбий ҳамкорлик намунасига айланди”, деди Қозоғистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Марат Хусаинов.

Марат Хусаинов машғулотлар иштирокчиларини қутлар экан, ташкилотнинг минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, иштирокчи давлатлар ҳарбий хизматчиларининг касбий маҳоратини оширишдаги аҳамиятини таъкидлади.

Машғулотларнинг фаол босқичи “Матибулоқ” полигонида бўлиб ўтади ва 7 октябрга қадар давом этади. Машғулотларда жами иштирокчилар сони 6500 нафардан ортиқ бўлиб, 850 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, жумладан, самолётлар, вертолётлар ва дронлар жалб этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!