Қозоғистонда жамоат жойларида ҳижобда юришни тақиқлаш кўриб чиқилади

Қозоғистонда жамоат жойларида ҳижобда юришни тақиқлаш кўриб чиқилади

Депутатнинг сўзларига кўра, жамиятда диний либос кийишни тақиқлаш масаласи долзарб бўлиб қолган.

Биз учун энг муҳим масала мамлакатимизнинг миллий манфаатлари, анъана ва маданиятимизни асраб-авайлашдир. Ҳозирги ҳолатга қарасангиз, жамиятда қора кийинган қозоқлар кўпроқ. Бу ҳолат бўлажак миллий манфаатларимизга жиддий зарар етказади, — деди парламент аъзоси.

У тегишли қонун лойиҳаси парламентнинг бўлажак сессиясида киритилишини қайд этди.

Шунинг учун биз, бир гуруҳ депутатлар, шундай қонун лойиҳасини тайёрладик. У парламентнинг кузги сессиясида тақдим этилади. Ўйлайманки, уни қабул қилиш билан жамиятдаги ҳижоб, ниқоб ва бошқа диний кийим масаласи ҳал бўлади. Шунда диний кийим масаласини қандайдир тарзда тартибга солишимиз мумкин бўлади, — дея хулоса қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!