Қозоғистонда эркак ўзини 10-қаватдан ташламоқчи бўлди, аммо...

Қозоғистонда эркак ўзини 10-қаватдан ташламоқчи бўлди, аммо...

Остонада истиқомат қилувчи эркак 10 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.

Ҳодиса 15 январь куни рўй берди. Шу ердан ўтиб кетаётган Озод исмли йигит уни бундай қилмасликка кўндиришга икки соат уринди.

Ўзини пастга ташламоқчи бўлган эркак жуда асабийлашар, гоҳ ортга қайтиб, гоҳ том ёқасига келарди.

Озоднинг айтишича, икки соат давом этган уринишлардан сўнг у пайт пойлаб, эркакни маҳкам тутиб олади. Шундан сўнг полиция ходимлари ёрдамга етиб келди ва эркак бўлимга олиб кетилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!