Қозоғистонда 5 июлдан жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади
Қозоғистонда, Нур-Султон шаҳрининг бош давлат санитария врачининг буйруғига биноан, 5 июлдан бошлаб жамоат транспорти тўхтатилди, деб хабар беради «Казинформ».
«Жамоат транспорти ҳаракати икки ҳафтага тўхтатилади. Қачон қайта тикланиши кейинроқ эълон қилинади. Aвтобуслар ва паркларни тўлиқ дезинфекциялаш ишлари олиб борилади”, – дейилади хабарда. Aввал хабар қилинганидек, Нур-Султон шаҳрининг бош давлат санитария врачи Нур-Султон шаҳрида қатъий чеклов карантин тадбирларини 2020 йил 5 июл соат 00:00 дан 2020 йил 19 июл соат 00:00 га қадар (узайтирилган ҳолда) жорий этишга қарор қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).