Қозоғистон Россия донини импорт қилишни тақиқлайди

 Қозоғистон Россия донини импорт қилишни тақиқлайди

Идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди, унда Россия донини Қозоғистонга олиб киришни тўлиқ тақиқлаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда APK News хабар бермоқда.

«Бугун ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича ҳукуматлараро қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Натижада Қозоғистон Республикаси ҳудудига буғдой олиб киришни 6 ой муддатга вақтинчалик тўлиқ тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Режалаштирилган тақиқ ИМC протоколининг якуний имзоланиши, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилингандан сўнг жорий этилиши кутилмоқда. Тақиқ тахминан 2024 йил августидан жорий этилади», — дея хабар берди Қозоғистон дон иттифоқи.

Дон бозори иштирокчиларидан бири бу қарорга изоҳ берди.

«Тақиқ гўёки маҳаллий хомашё ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий қилинмоқда. Токи арзон рус буғдойи қозоқ ғалласини бозорда ҳам, экспортга ҳам сотишга халақит бермасин», — деди у.

Экспортга 50 фоизлик бож жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Илгари Қозоғистон Россия донини фақат ун тегирмонлари ва паррандачилар учун импорт қилишга рухсат берган. Тўлиқ тақиқ бу корхоналар учун импорт ҳам тақиқланишини англатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!