Қорақалпоғистонда "Cobalt" ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда "Cobalt" ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида ЙТҲга учраган «Cobalt» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, автоҳалокат 2021 йил 3 апрель куни Тахтакўпир тумани 4R-176 Нукус–Чимбой йўлининг 108–109-километрида содир бўлган. Нукус шаҳридан Тахтакўпир туманига қараб келаётган «Cobalt» йўлнинг ўнг тарафидаги бетон тўсиққа урилгани аниқланган.

Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!