Исроил ўт очишни тўхтатиш амалиётини бошлаганидан бери сўнгги 72 соат ичида Ғазо секторида 600 га яқин фаластинлик ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали Фаластин анклавидаги ОАВ бўлимига таяниб хабар берди.
Исроилнинг ҳаво ҳужумлари ва қуруқликдаги ҳужумлари кучайгани сабабли қурбонлар сони ортиб бормоқда. Янгиланган бомбардимонлар фонида Исроил ҳарбийлари жанубий Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан бостириб киришди, иккинчи қуруқлик ҳужуми эса Фаластин шимолидаги анклавдаги Байт Лаҳия шаҳрига бошланди, деб ёзади телеканал.
Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг идораси ҳарбий амалиётларнинг бошланишини ҲАМАСнинг воситачилар ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Виткофф томонидан музокаралар чоғида илгари сурилган таклифларни рад этиши билан изоҳлаб, сектордаги операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини айтди.
ХАМАС Жанговар ҳаракатлар қайта бошланганида Исроил ва АҚШни айблади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.