Кремль Украинанинг босиб олинган ҳудудларида яшовчи украиналиклардан Россия фуқаролигини қабул қилишни талаб қилмоқда, акс ҳолда улар ҳудудни тарк этишга мажбур бўлади. Владимир Путиннинг бир кун олдин эълон қилинган фармонида таъкидланганидек, ўз мақомини қонунийлаштирмаганлар 10 сентябргача кетишлари керак. Гап Херсон, Запорожье, Луганск ва Донецк вилоятлари аҳолиси ҳақида бормоқда.
Расмий равишда одамларда танлов бор, лекин аслида мамлакатнинг Украина назорати остидаги қисмига кетишга уриниш жуда катта хавф билан тўла - улар фронт чизиғини кесиб ўтишлари керак. Қримга Украина ҳужжатлари билан саёҳат қилиш эса, ОАВ хабарларига кўра, одамларни орқага қайтариш билан якунланади. Россия паспортисиз қолганлар депортация қилиниш, иш жойидан маҳрум бўлиш, соғлиқни сақлаш ва таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлиш, айрим ҳолларда эса мол-мулкини йўқотиш хавфи бор.
Аксарият украиналиклар босқинчи ҳокимият томонидан босим – таҳдид, калтак ва қийноқлардан шикоят қилади. Россия фуқаролигини олишдан бош тортганлар душман саналади. Шу билан бирга, Украина мажбурий паспортлаштиришни ноқонуний деб атайди ва Россия томонидан берилган ҳужжатларни тан олмайди.
Айни пайтда, Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 3,5 миллион украиналик аллақачон Россия паспортини олган. “Коммерсант” газетасининг ёзишича, Владимир Путин Доналд Трампни аннекция қилинган барча ҳудудларни, жумладан Қримни ҳам Россиянинг бир қисми сифатида расман тан олишга ишонтиришга умид қилмоқда.
Буюк Британия ва Франция сиёсатчилари Украина ҳукумати Россияга ҳудудларни йўқотганини тан оладиган “стсенарийга очиқ”, деб ёзади Американинг The Wall Street Journal газетаси манбага таяниб.
Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув якунлари бўйича брифингда маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru” мухбири.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.