Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида бир нечта шахслар кўчага ноқонуний равишда чиқиндилар ташлаши оқибатида фуқаролар эътироз билдирганлиги акс этган видео тарқалган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 март куни Миробод тумани, Сарикўл кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида, 1995 йилда туғилган Б.Ж. кўмирдан чиққан кул ва чиқиндиларни ахлат солиш учун мўлжалланган темир қути ёнига тўкиб кетган. Натижада, тўлиқ ўчмаган олов ичидаги чўғлардан тутун чиқа бошлаб, фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Хабардан сўнг ходиса жойи чиқиндилардан тозаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 161-моддаси (“Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Хабарингиз бор, бугун Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди.
Бутун дунёда одамлар осмонда сирли спираллар пайдо бўлганига гувоҳ бўлишди. Хусусан, Россия, Франция, Германия ва Полшада яшовчилар бу ғайриоддий ҳолатни ўз кўзлари билан кўришди.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.