Жанубий Судан шимоли-шарқида Юқори Нил штатидаги Уланг туманига берилган авиазарба оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди.
Бу ҳақда Tamazuj радиостансияси маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, аниқ қайси объект бомбаланганига аниқлик киритмаган ҳолда хабар берди.
Тумандаги жорий ҳаво ҳужуми шу ҳафтада иккинчиси бўлди. Зарба Жанубий Судан армияси ва Юқори Нил штатида фаолият юритаётган Оқ Нуэр армияси (БАН) милицияси ўртасидаги зиддият кучайган пайтга тўғри келди.
Радиостанциянинг хабар беришича, Жанубий Судан мухолифати қўшни Уганда ҳарбий-ҳаво кучларини Уланг округидаги нишонларга ҳаво зарбалари берганликда айбламоқда.
Уганда элита қўшинлари мамлакат пойтахти Жуба хавфсизлигини таъминлаш учун шу ой Жанубий Суданга етиб келди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.