Европанинг йирик ҳарбий кучлари қитъанинг мудофааси учун АҚШдан секин-аста кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олиш режаларини тузмоқда.
Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, мунозаралар АҚШнинг НАТО таркибидан бир томонлама чиқиши туфайли юзага келган тартибсизликлардан қочишга уринишдир, бу билан президент Дональд Трамп бир неча бор таҳдид қилган.
Норасмий мунозараларда қатнашаётган давлатлар қаторида Буюк Британия, Франция, Германия ва Скандинавия давлатлари ҳам бор. Уларнинг мақсади молиявий ва ҳарбий юкни Европа пойтахтлари зиммасига юклаш режасини ишлаб чиқиш ва уни НАТО етакчиларининг июнь ойида Гаагадаги йиллик саммити олдидан АҚШга тақдим этишдан иборат.
Таклиф Трампни ҳокимиятни босқичма-босқич ўтказишга рози бўлишга кўндириш мақсадида Европа мудофаа харажатларини ошириш ва ҳарбий салоҳиятни ошириш бўйича мажбуриятларни ўз ичига олади, бу эса АҚШнинг Осиёга кўпроқ эътибор қаратишига имкон беради.
Расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШнинг кўпгина ҳарбий салоҳиятини ядровий тўхтатиб туришдан ташқари ўрнини боса оладиган даражага эришиш учун 5-10 йил давомида харажатларни ошириш керак бўлади.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.
Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко амалдаги Украина президенти Владимир Зеленскийни "ҳокимиятни ўзбошимчалик билан эгаллаш"да ва ҳарбий ҳолатдан давлатда "авторитар тузумни мустаҳкамлаш" учун фойдаланишда айблади.