Қирғизистонлик дипломат вакцина сабаб вафот этдими?

Қирғизистонлик дипломат вакцина сабаб вафот этдими?

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори ўринбосари Бахтиёр Шакиров Оналар ва болаларни ҳимоя қилиш миллий марказида вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Бишкек шаҳар Ленин тумани ИИБ матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Воқеа жойига этиб борган милиция ходимлари дастлабки маълумотларни олишди. Хусусан, 31 март куни соат тахминан 22:30 да Шакиров тиббиёт муассасасига капелница ва укол олиш учун ўз дори-дармонлари билан келган. Ҳамширалар барча муолажаларни бажаргандан сўнг, у ўзини ёмон ҳис қилади. Шошилинч ёрдам кўрсатилишига қарамай, ҳушини йўқотади ва шу ернинг ўзида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланди.

Кейинчалик соғлиқни сақлаш масалалари бўйича медиа эксперт Елена Баялинова Шакировнинг қариндошларига асосланиб, бир кун олдин у коронавирусга қарши эмланганлигини айтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этиб, Шакиров эмланганлар рўйхатида йўқлиги ҳақида хабар қилди. Вафот этган дипломатнинг танасида эмлаш изи йўқлиги маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!