Қирғизистонда ногирон ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онасини боқишдан бош тортган, шунингдек, фарзандига алимент тўламаётган шахсларларга нисбатан жазо кучайтирилмоқда.
Жогорку Кенеш депутатлари айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларни учинчи ўқишда маъқуллади.
Қонун лойиҳаси фарзандлари учун алимент тўлаш бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки тўлиқ бажармаган, шунингдек, моддий ёрдамга муҳтож кекса ота-оналарни қўллаб-қувватлашдан бўйин товлаганларга нисбатан жазони кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, алимент тўлаш мажбуриятини бажармаганлик учун ота-оналар суд ҳужжати ёки шартнома асосида 60 соатдан 100 соатгача бўлган муддатга жамоат ишлари ёки 9 ойгача қамоқ жазоси билан жазоланади.
Моддий ёрдамга муҳтож кекса ота-онасин боқишдан бўйин товлаш бўйича суд ҳужжати ёки алимент ундириш тўғрисидаги келишув асосида меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болаларга алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун 500 БҲМдан 1000 БҲМгача (50 - 100 минг сом) жарима солиш ёки 60 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд 9 ойгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.