60 мингдан ортиқ украиналик аскар аллақачон Европа Иттифоқида тайёргарликдан ўтган.
Бу ҳақда Польша Мудофаа вазирлиги қошидаги Ҳарбий нашриёт институти маълум қилди.
"Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш миссияси икки йилдан бери амалга оширилмоқда ва 60 мингдан ортиқ украиналик аскарлар Польшада тайёргарликдан ўтган", дейилади хабарда.
ВИВ маълумотларига кўра, Польшада улар зирҳли ва механизациялашган, артиллерия, ҳаво ҳужумига қарши кураш, муҳандислик ва логистика (механиклар) каби турли хил ҳарбий мутахассисликлар бўйича махсус билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, САТ-С (Польшанинг Заган шаҳридаги Қўшма қуролларни тайёрлаш қўмондонлиги) доирасида ташкил этилган курсларда Европа Иттифоқининг 16 давлатидан ҳарбий инструкторлар ҳам қатнашмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация кунида агар Владимир Путин Россия-Украина урушини тугатиш бўйича “келишув”га рози бўлмаса, Россия ҳалокат ва “катта муаммолар”га дуч келишидан огоҳлантирди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Исроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Фаластиннинг қаҳрамонлик тимсоли бўлган ҲАМАС қўлига тушган асирларнинг озод этилишида ноодатий бир ҳолат юз берди.
Трампнинг солиқларни камайтириш ва тартибга солишни бекор қилиш каби сиёсати тенгсизликни кучайтириши ва миллиардерларни, жумладан Трампнинг қайта сайланиш кампаниясининг йирик ҳомийси Илон Маскни янада бойитиши мумкинлиги танқид қилинди.
Охфамнинг маълум қилишича, кейинги ўн йилликда триллионерлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда глобал бойликнинг 45 фоизи энг бой 1 фоиз аҳолининг қўлида тўпланган бўлса, инсониятнинг 44 фоизи кунига 6,85 доллардан кам маблағ билан кун кечирмоқда.