Қирғизистонда ОАВга оид янги қонун лойиҳаси муҳокамаси якунига етди

Қирғизистонда ОАВга оид янги қонун лойиҳаси муҳокамаси якунига етди

Қирғизистонда расмийлар томонидан қўллаб-қувватланаётган ОАВга оид янги қонун лойиҳаси муҳокамаси якунига етди.

Экспертларнинг фикрича, Қирғизистонда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари орасидаги энг яхшиси бўлган, аммо энди буларнинг барчаси ўзгариши мумкин.

Қонун лойиҳасининг Россияникига жуда ўхшаш нормаларига кўра, барча оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтиши кутилмоқда, коррупцияга қарши текширувлар ҳам тақиқланиши мумкин.

Сўнгги ойларда Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари мажбуран ёпилган, норози матбуот вакиллари ва блоггерлар қамоққа ташланган ёки депортация қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!