Агар компания АҚШдан ташқарида iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатмаса, Аpple камида 25 фоизлик тарифларга дуч келади, деди АҚШ президенти Доналд Трамп.
“Мен Аpple компаниясидан Тим Кукга уларнинг iPhone'лари Ҳиндистонда ёки бошқа жойда эмас, балки АҚШда ишлаб чиқарилиши ва йиғилишини кутаётганимни анчадан бери айтдим”, — деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқдаги Тruth Social саҳифасида.
Аpple компаниясининг ишлаб чиқариш заводлари учта мамлакатда жойлашган: Хитой, Ҳиндистон ва Вьетнам. iPhone йиғадиган заводларнинг аксарияти Хитойда жойлашган. Ҳиндистонда, Bloomberg ёзганидек, қурилмаларнинг 20 фоизи ишлаб чиқарилади. 2024 йилга келиб Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни деярли 60 фоизга оширишга муваффақ бўлди.
Ушбу баёнотдан кейин Apple акциялари дарҳол 4 фоизга арзонлашди, деб хабар беради Bloomberg.
Трамп, шунингдек, Европа Иттифоқига 50 фоизлик бож жорий этишга ваъда берди
“Асосий мақсадда Қўшма Штатлардан савдода фойдаланиш учун яратилган Европа Иттифоқи ўзини жуда қийин ҳамкор бўлиб кўрсатди.Уларнинг йирик савдо тўсиқлари, ҚҚС, корпорациялар учун бемаъни жарималар, тарифсиз тўсиқлар, валюта манипуляцияси, америкалик компанияларга нисбатан адолациз ва бепарво даъволар ва яна кўп нарсалар Америка Қўшма Штатлари учун йилига 5 миллион доллардан ортиқ савдо даромадига олиб келди. Улар билан олиб борган музокараларимиз ҳеч қандай натижа бермаяпти, шунинг учун мен 2025-йилнинг 1-июнидан бошлаб Европа Иттифоқи товарларига 50 фоизлик тўғридан-тўғри бож жорий этишни тавсия қиламан.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.