Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумот берди

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумот берди

Тожикистон билан чегарада юз берган отишма бўйича Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумот берди.

"Соат 6:50-7:00 да Тожикистоннинг “Кеҳ” чегара постидан “Булоқ-Боши” чегара пости томон ўқ узилди. Бунга жавобан қирғиз томони ҳам Тожикистон пости томонга жавоб ўқи узган. Икки томон чегарачилари жанговар позицияларни эгаллади.

Томонларнинг чегара вакиллари телефон орқали мулоқот қилиб, вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилишди ва чегара отрядлари бошлиқлари воқеа жойига жўнаб кетишди.

Аммо, соат 07:50 да Тожикистон томони яна отишма бошлади. Улар граната ва миномётлардан фойдаланишди.

Соат 8:10 да ўт очиш тўхтади.

Томонлар чегара вакиллари отишма сабабларига ойдинлик киритиш ва вазиятнинг кескинлашувининг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказмоқда.

Эрталаб соат 8:40 ҳолатига кўра, отишма тўхтаган бўлса-да, Қирғизистон-Тожикистон давлат чегараси участкасида вазият кескинлигича қолмоқда", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!