Қирғизистон дунёда биринчи бўлиб фуқаросизлик масаласига нуқта қўйди

Қирғизистон дунёда биринчи бўлиб фуқаросизлик масаласига нуқта қўйди

Қирғизистон фуқаролик йўқлиги масаласида ҳақиқий туб бурилишни амалга оширди ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун намуна кўрсатди: беш йил ичида фуқароликка эга бўлмаган одамлар сони 13 минг нафардан нолгача қисқарди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси хабар бермоқда.

Тўртинчи июль куни Бишкекда тантанали равишда фуқароликка эга бўлмаган 50 кишига, шу жумладан 15 нафар болаларга паспорт ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди ва улар Қирғизистон фуқаросига айландилар.

Улар фуқаролик олиш истагидан бўлганлар навбатининг охирида эди ва энди ушбу мамлакатда фуқароликка эга бўлмаган одамлар қолмади.

Совет Иттифоқи барҳам топгач, Марказий Осиёдаги юз минглаб одамлар ҳеч бир мамлакат фуқаролигига эга бўлмаган ҳолатда қолдилар. 2014 йилда ишга туширилган #IBelong акциясига биноан Қирғизистон ҳукумати томонидан фуқаролиги бўлмаган 13 700 киши, шу жумладан 2 минг нафар болаларни аниқланган ва тегишли чоралар кўрилган. #IBelong кампанияси 2024 йилга келиб дунё бўйича фуқаролик йўқлиги масаласига нуқта қўйишга қаратилган.

"Фуқаролик йўқлиги ҳолатлари аниқланган ва бу масала муваффақиятли ечим топган Қирғизистон дунёга ажойиб намуна кўрсатди, ўйлайманки, бу масалага бошқалар ҳам эътибор қаратадилар", - деб айтган БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.

Дунёда бирор бир давлат фуқароси бўлмаган ёки бирорта давлат фуқаролигини қабул қилмаган 10 миллионга яқин инсон мавжуд. Уларнинг 500 минг нафари Европа давлатларида истиқомат қилади. Оддий ҳуқуқлардан маҳрум болалар ҳам шулар қаторида.

Фуқароликка, демакки ҳужжатларга эга бўлмаган болалар таълим олиш ва тиббий кўмак олиш учун мурожаат этиш имконига эга эмаслар. Улар эркин ҳаракатлана олмайди ва кўпинча дискриминацияга рўбаро бўладилар.

2010 йилда Европа давлатларида бошпана сўраб мурожаат қилган болалар сони кескин кўпайиши оқибатида фуқароликка эга бўлмаган болалар сони ҳам ортди. 2017 йилда 2100 нафар шундай мақомдаги болалар рўйхатга олинган, бу эса 2014 йилда қочқинлар масалалари бўйича бошқарма томонидан кампания ишга туширилган пайтдагидан тўрт баробар кўпдир. Қочқинлар масаласи бўйича бошқармада 1954 йилдаги апатридлар мақоми тўғрисидаги ва 1961 йилдаги фуқаросизликни қисқартириш конвенцияларининг муҳимлиги ҳақида эслатиб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!