Қашқадарёда ёққан кучли ёмғир ва дўл қишлоқ йўлларини вайрон қилди

Қашқадарёда ёққан кучли ёмғир ва дўл қишлоқ йўлларини вайрон қилди

Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларига сел келди. Тунги соат иккиларда ёмғир ёғиб, дўлга айланган. Ҳар бири довуччадай келадиган дўл бир пастда ҳамма жойни сувга тўлдирган.

Одамларнинг айтишича, ёғингарчилик тахминан 40 дақиқа давом этган. Агар у узоқроқ давом этганда йиғилган сувни бошқаришнинг иложи бўлмаслиги мумкин эди. Фақатгина ёмғир ва дўл ҳисобига ҳовлилар сувга тўлиб, уйларнинг ичигача кириб кетгани айтилмоқда. Сувни тортиб олишга насослар улгурмаган.

Сел суви ариқлардан тошиб, қишлоқ йўлларини вайрон қилган. Мевали дарахтлар ҳосилини тўкиб ташлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!